The Washington Post маълумотига кўра, Эрон АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базаларида 228 га яқин объектни шикастлаган ёки йўқ қилган бўлиши мумкин.
Нашр сунъий йўлдош тасвирлари таҳлилига таяниб, ангарлар, ҳарбий техникалар, радарлар, омборлар ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари зарбалар остида қолганини хабар қилган.
Қайд этилишича, етказилган зарар кўлами расмий Вашингтон томонидан тан олинаётган маълумотлардан анча юқори бўлиши эҳтимол қилинмоқда.