Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШнинг ядровий музокараларида "дипломатия учун имконият" кўрмоқда

Эрон АҚШнинг ядровий музокараларида "дипломатия учун имконият" кўрмоқда

АҚШ ва Эрон Теҳроннинг ядровий дастури бўйича музокараларни қайта бошлашга тайёрланмоқда. БМТ Эроннинг ядро қуроли ишлаб чиқариш қобилиятига хавфли даражада яқинлашиб қолганини маълум қилди.

Эрон олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг маслаҳатчиси жума куни Теҳрон шу ҳафта охирида Уммонда АҚШ билан ўтказиладиган ядровий дастур бўйича музокараларда "ҳақиқий ва адолатли" келишувга эришишни хоҳлашини билдирди.

2018 йилда Трампнинг биринчи маъмурияти даврида АҚШ Эронга санкцияларни юмшатиш эвазига уран бойитиш кўламини камайтириш тўғрисидаги келишувдан чиқиб кетганидан буён, БМТнинг ядровий назорат органи Теҳроннинг қурол ишлаб чиқариш учун ядровий ёқилғи тайёрлашга яқинлашиб бораётгани ҳақида огоҳлантирмоқда. Эрон эса уран бойитиш ишлари фақат тинч мақсадларда олиб борилаётганини таъкидламоқда.

Январь ойида яна президентлик лавозимини эгаллаган Трамп Эронга қарши янги санкцияларни жорий этиш билан бирга, унинг ядровий дастурини чеклаш бўйича янги музокаралар ўтказишга чақирмоқда.

Ўтган ойда Трамп Хоманаийга хат йўллаб, агар Эрон музокаралардан бош тортса, эҳтимолий ҳарбий ҳаракатлар ҳақида огоҳлантирган эди.

Жума куни Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Исмоил Бағоий Х ижтимоий тармоғида АҚШнинг "душманона риторикаси"га қарамай, Эрон "дипломатияга яхши ният ва тўлиқ ҳушёрлик билан ҳақиқий имконият бераётгани" ҳақида хабар жойлаштирди.

"Биз қарши томоннинг нияти ва қатъиятини баҳоламоқчимиз," дея у қўшимча қилди.

Киритилди: 22:02 11.04.2025. Ўқилди: 1060 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!