АҚШнинг Эрон нефть секторига қарши санкцияларни юмшатиш бўйича лицензияни бекор қилиши Исломобод меморандумининг 10-моддасини очиқчасига бузишдир.
Бу ҳақда Эрон Ташқи ишлар вазирлиги баёнот берди.
"Исломобод меморандуми имзоланганидан бери 20 кундан кам вақт ўтганига қарамай, 21 июнда берилган умумий лицензиянинг бекор қилиниши АҚШ расмийларининг ёвуз ниятлари, беқарорлиги ва ишончсизлигининг яна бир кўрсаткичидир", деб таъкидлади вазирлик.
Ташқи ишлар вазирлиги Эрон ўз миллий манфаатлари ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун барча зарур чораларни кўришини маълум қилди.
Аввалроқ, 7 июль куни АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) Эрондан нефть ва нефть маҳсулотларини етказиб бериш ва сотишга рухсат берувчи лицензияни бекор қилганини эълон қилди.
Кейинроқ АҚШ Марказий қўмондонлиги (CENTCOM) Эронга қарши бир қатор кучли зарбалар бошланганини эълон қилди.