Бугун 18 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШнинг денгиз қамали давом этса, Ҳўрмуз бўғозини қайта ёпиш билан таҳдид қилди

Эрон АҚШнинг денгиз қамали давом этса, Ҳўрмуз бўғозини қайта ёпиш билан таҳдид қилди

Агар АҚШ денгиз қамалини давом эттирса, Эрон Ҳўрмуз бўғозини қайтадан ёпиб қўяди. Бу ҳақда Эрон Миллий хавфсизлик олий кенгашидаги манбасига таяниб Tasnim агентлиги хабар бермоқда.

«Агар денгиз қамали давом этса, бу ўт очишни тўхтатиш тартибини бузиш деб ҳисобланади ва Ҳўрмуз бўғози орқали ўтиш йўли ёпилади», — дейилади хабарда.

Эрон Ташқи ишлар вазири Аббос Аракчи 17 апрель куни мамлакат ўт очишни тўхтатиш вақтида Ҳўрмуз бўғозини очганини маълум қилган эди.

АҚШ Президенти Дональд Трамп эса, Ҳўрмуз бўғози очилганига қарамай, Эрон портларининг қамали сақланиб қолишини билдирган.

Киритилди: 23:46 17.04.2026. Ўқилди: 291 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!