Кеча АҚШ ва Исроил Эрондаги бир нечта ядровий иншоотларга, жумладан, Натанз иншоотига ҳужум қилишди.
Бу ҳақда Эроннинг МАГАТЭдаги элчиси Реза Нажафи журналистларга шундай деди.
"Кеча улар яна Эроннинг тинчликпарвар ядровий иншоотларига хавфсизлик чоралари остида ҳужум қилишди", деди у.
Нажафи Натанз ядровий иншоотига, хусусан, зарар етказилганини таъкидлади. Худди шу мажмуа ўтган йилнинг июнь ойида АҚШ ва Исроилнинг ҳаво ҳужумлари натижасида зарар кўрган эди.