Эрон тажовуз содир бўлган тақдирда АҚШдан келаётган таҳдидларга иккиланмасдан жавоб беради.
Бу ҳақда Эрон олий раҳбари оятуллоҳ Али Хоманаий Эрон ҳаво кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қўмондонлиги билан учрашувда маълум қилди.
"Америкаликлар биз ҳақимизда ўз нуқтаи назарини билдиради, таҳдид қилади. Агар таҳдид қилишса, биз уларга таҳдид қиламиз. Агар улар бу таҳдидни амалга оширса, биз ҳам жавоб берамиз. Агар улар мамлакатимиз хавфсизлигига тажовуз қилса, биз ҳам худди шундай қилишдан тортинмаймиз", - деди у.