Эрон ташқи ишлар вазири Аббас Арагчининг таъкидлашича, АҚШ билан ядер музокараларни қайта бошлаш юзасидан ҳеч қандай келишув, келишилган қарор ёки муҳокама бўлмаган.
Бу ҳақда Bloomberg агентлиги хабар берди. Арагчи ўз баёнотида шундай деди:
«Мен очиқ-ойдин маълум қиламан: яқин орадаги ҳеч қандай музокара ёки келишув тўғрисида на келишув, на муҳокама бўлган. Ядер музокараларини қайта бошлаш ҳақидаги баъзи тахминларга жиддий қарамаслик керак».
Унинг бу баёноти АҚШнинг собиқ президенти Дональд Трампнинг сўзларига жавоб сифатида янгради. Эслатиб ўтамиз, Трамп чаршанба куни баёнот бериб, АҚШ ва Эрон келаси ҳафта музокаралар ўтказиши ва эҳтимолий келишув имзоланиши мумкинлигини айтган эди.
Эрон томони эса бу каби баёнотларни инкор этар экан, музокараларнинг қайта бошланиши ҳақидаги даъволарни асоссиз деб атади.Л0