Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба

O'ZB

Эрон АҚШ билан музокаралардан олдин икки шартни илгари сурди

Эрон АҚШ билан музокаралардан олдин икки шартни илгари сурди

Муҳаммад Боғаер Ғолибафнинг маълум қилишича, Эрон ва АҚШ ўртасидаги музокаралар бошланишидан олдин икки асосий шарт бажарилиши керак.

Унинг таъкидлашича, музокара жараёнига киришишдан аввал қуйидаги масалалар ҳал этилиши лозим:
— Ливанда сулҳ ўрнатилиши
— музлатилган Эрон активларининг блокдан чиқарилиши

«Бу икки масала музокаралар бошланишидан олдин ҳал қилиниши керак», — деди Ғолибаф Xдаги баёнотида.

Аввалроқ Эрон томони АҚШ билан музокаралар Исломободда ўтказилиши режалаштирилганини билдирган эди.

Шу билан бирга, манбаларга кўра, томонлар ўртасидаги кескинлик ҳамон сақланиб қолмоқда: сулҳ, Хормуз бўғози ва минтақавий ҳарбий ҳаракатлар атрофида қарама-қаршиликлар давом этмоқда.

Киритилди: 22:44 10.04.2026. Ўқилди: 348 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!