Эрон АҚШ билан ҳарбий ҳаракатлар қайта бошланиши эҳтимолига қарши янада кучли қурол-яроғ тайёрлаган.
Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси расмий вакили Ҳусайн Моҳеби Defa Press агентлигига маълум қилди.
"Агар уруш яна бошланса, биз қўллайдиган қуроллар, албатта, бошқача бўлади. Фарқ жанговар каллаклар авлоди, зарба аниқлиги, ракеталарнинг учиш масофаси ёки бошқа кўрсаткичларда намоён бўлиши мумкин", — деди Моҳеби.
Унинг сўзларига кўра, Эрон ҳарбийлари ўз имкониятларини ҳар куни ошириб бормоқда ҳамда янада аниқ, вайронкор ва технологик қурол-яроғлар яратиш устида ишламоқда.