Бугун 20 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Киевга баллистик ракеталар билан зарба берди, камида 8 киши ҳалок бўлди

Россия Киевга баллистик ракеталар билан зарба берди, камида 8 киши ҳалок бўлди
Украина Фавқулодда вазиятлар давлат хизматининг маълум қилишича, яна 33 киши жароҳатланган. Идора Украина пойтахтининг Святошинский, Соломенский ва Дарницкий туманларида ҳужум оқибатларини бартараф этиш ишлари давом этаётганини қўшимча қилди. Киев мэри Виталий Кличко ўзининг Теlegram-каналида Соломенский туманида 9 қаватли турар жой биносининг юқори қаватларига шикаст етгани ва бинода ёнғин чиққанини ёзди. Святошинский ва Соломенский туманларининг бир қисми электр таъминотисиз қолди. Киев шаҳар ҳарбий маъмурияти турар жой бинолари, тиббиёт ва таълим муассасаларига зарар етгани, шунингдек, катта омборхона майдонларида ёнғин содир бўлаётганини маълум қилди.
Киритилди: Бугун 12:14. Ўқилди: 864 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!