Хавфсизлик ва стратегия бўйича эксперт, генерал-лейтенант Абдул-Карим Халафнинг "Al Alam" телеканалидаги "Шифра" дастури эфирида айтишича, Эроннинг ўта узоқ масофадаги нишонларга зарба беришга қодир бўлган ракетани синовдан ўтказаётганини кўрсатувчи маълумотлар мавжуд.
Агар бу маълумот тасдиқланса, бу Эрон ракета дастуридаги энг йирик технологик сакраш бўлади ва унинг стратегик тўхтатиш (чеклаш) соҳасида глобал ўйинчи сифатидаги мақомини мустаҳкамлайди. Бу қитъалараро баллистик ракеталар Қўшма Штатларга етиб боришга қодир эканлигини англатади.