Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ермак Келлогг билан Украинага ташрифини муҳокама қилди

Ермак Келлогг билан Украинага ташрифини муҳокама қилди

Украина президенти девони раҳбари Андрей Ермак АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус вакили Кейт Келлог билан телефон орқали мулоқоти чоғида Киевга ташрифини муҳокама қилди.

Бу ҳақда у ижтимоий тармоқларда маълум қилди.

"Биз унинг Украинага бўлажак ташрифини муҳокама қилдик, бу биз учун жуда муҳим. Адолатли ва барқарор тинчлик Украина учун устувор вазифадир", - деди Ермак.

Бундан ташқари, у Келлог билан фронтдаги вазият ва Украина тинч аҳолиси хавфсизлиги масаласини, шунингдек, 14-16 февраль кунлари бўлиб ўтадиган Мюнхен хавфсизлик конференциясида бўлажак учрашувларни муҳокама қилгани ҳақида хабар берди.

Ермакнинг сўзларига кўра, конференцияда Украина томони можарога барҳам бериш бўйича ўз қарашларини тақдим этади, бироқ бунга қадар АҚШ билан маслаҳатлашувлар ўтказишни режалаштирган.

Киритилди: 15:48 07.02.2025. Ўқилди: 626 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!