Туркияда сўнгги кунларда баъзи доиралар йиғилиш ва намойиш ўтказиш ҳуқуқини суиистеъмол қилиб, кўча воқеаларини қўзғатиб, полиция ходимларига ҳужум қилиб, фуқаролар хавфсизлигини бузиш орқали жамоат тартибини бузишга уринишган.
Бу ҳақда Туркия ички ишлар вазири Али Ерликая "Х" ижтимоий тармоғидаги саҳифасида ёзган.
Унга кўра, 2025 йилнинг 19-23 март кунлари бўлиб ўтган ноқонуний намойишларда 123 нафар полиция ходими жароҳатланган.
Унинг қайд этишича, милиция ходимларига ҳужум қилиш, давлат мулкига зарар етказиш, фуқаролар хавфсизлигига хавф туғдиришда гумон қилинган 1133 нафар шахс қўлга олинган. Ҳибсга олинганлар орасида 12 хил террор ташкилотига алоқадор шахслар ҳам бор.
Ерликая яна бир бор юртдошларини тартибни сақлашга, эҳтиёткор бўлишга ва соғлом фикрга амал қилишга чақирди.