Бугун 2 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ерга астероид яқинлашмоқда. У кўп қаватли уй катталигида

Ерга астероид яқинлашмоқда. У кўп қаватли уй катталигида

Эҳтимолий хавфли 2011 ES4 астероиди 1 сентябрь куни Ерга яқинлашади. Бу ҳақда NASA хабар қилмоқда.

Агентлик маълумотига кўра, астреоиднинг Ерга яқинлашиши Москва вақти билан соат 19:12 дақиқада кутилмоқда. Осмон жисмининг катталиги 22 метрдан 49 метрга етади.

У сайёрага 120 минг километр атрофидаги масофада яқинлашади. Бу Ердан Ойгача бўлган масофадан 3,2 марта қисқарироқ. Ердан Ойгача бўлган масофа 384,4 минг километрни ташкил этади. Астероиднинг тезлиги сониясига 8,16 километрни ташкил этади.

2011 ES4 астероиди 2011 йил 2 мартда кашф этилган. У “Аполлон” гуруҳига мансуб.

Киритилди: 17:50 30.08.2020. Ўқилди: 3433 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!