Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Эрдўғон: "Украинада тинчликни таъминлаш учун барча дипломатик имкониятларни сафарбар қилмоқдамиз"

Эрдўғон: "Украинада тинчликни таъминлаш учун барча дипломатик имкониятларни сафарбар қилмоқдамиз"

Россия-Украина урушининг дастлабки кунларидан бери Туркия томонлар ўртасида адолатли ва мустаҳкам тинчликни таъминлаш учун барча дипломатик ресурсларни сафарбар қилди.

Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан учрашувдан сўнг маълум қилди.

"Бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларимиз халқаро ҳамжамиятга яхши маълум. Биз “Урушда ғолиб йўқ, адолатли тинчликда эса ютқазувчи йўқ” шиори остида барча саъй-ҳаракатларимизни давом эттирамиз", — деди у.

Туркия раҳбари Анқарага ташриф буюрган Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан учрашуви ҳақида ҳам гапирди:

“Бугунги музокараларда биз долзарб минтақавий ва глобал муаммоларни, жумладан, Яқин Шарқ ва Украинадаги воқеаларни муҳокама қилдик”.

Эрдўған Венгриянинг туркий давлатлар билан халқаро ҳамкорликни ривожлантиришга қўшган ҳиссасидан мамнунлигини билдириб, Анқаранинг стратегик мақсади бўлган Европа Иттифоқига аъзолик йўлида Туркияга кўрсатаётган ёрдами учун миннатдорчилик билдирди.

Киритилди: 09:15 09.12.2025. Ўқилди: 593 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!