Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 500 мингга яқин суриялик қочқинни ўз ватанларига қайтариш жараёни бошланганини маълум қилди.
Туркия раҳбари чоршанба куни пойтахтнинг Мамак туманида сўзлаган нутқида, Сурия шимолида юз минглаб сурияликлар махсус қурилган уйларга жойлаштирилишини айтди.
Унинг сўзларига кўра, қурилган уйлар билан бир қаторда Сурия ҳудудида Қатар кўмагида миллион қочқинни жойлаштириш учун уйлар қуриш бўйича яна бир дастур амалга оширилмоқда.
“Уйлар қурилиши аллақачон олиб борилмоқда”, деди Эрдўған, унга кўра, Анқара ўзининг миграция сиёсатида дунёнинг етакчи давлатлари, жумладан, АҚШ, Франсия ва Германия тажрибасини ҳисобга олади.