Бугун 10 март, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон: "Россия ва Украина ўртасидаги уруш Қора денгиздаги кемалар хавфсизлигига таҳдид сола бошлади"

Эрдўғон: "Россия ва Украина ўртасидаги уруш Қора денгиздаги кемалар хавфсизлигига таҳдид сола бошлади"

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Қора денгизда "Kairos" ва "Virat" танкерларига уюштирилган ҳужумларга изоҳ берди.

Эрдўғон бу ҳақда вазирлар маҳкамаси йиғилиши якунлари бўйича халққа мурожаатида маълум қилди.

"Россия ва Украина ўртасидаги уруш Қора денгиздаги кемалар хавфсизлигига таҳдид сола бошлади. Жума куни иқтисодий зонамиздаги савдо кемаларига қилинган ҳужумлар хавотирли кучайишдан далолат беради. Биз кемалар, ҳаёт ва атроф-муҳит хавфсизлигига таҳдид солувчи бу ҳужумларни оқлай олмаймиз. Бундай ҳодисалар юзасидан томонларга огоҳлантириш бердик", деди у.

Эслатиб ўтамиз, 29 ноябрь куни Қора денгиздаги ҳужумларда "Kairos" ва "Virat" танкерлари зарар кўрган эди.

Киритилди: 08:30 02.12.2025. Ўқилди: 1071 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!