Туркия Эрон расмийлари ҳозирги инқирозни мулоқот ва дипломатия орқали ҳал қилишига умид қилмоқда.
Бу баёнотни Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўзи раислик қилган Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида айтиб ўтди.
"Қўшнимиз Эрон янги қийинчиликка дуч келмоқда. Туркия ўзининг принципиал позициясига содиқ қолишда давом этмоқда. Биз Эрон муаммоларига ечим музокаралар столида топилиши керак, деб ҳисоблаймиз. Биз барча манфаатдор томонларни дипломатияга чақирамиз. Биз минтақамизни бетартибликка солиши мумкин бўлган ҳар қандай уринишларга қарши туришда давом этамиз", деди Туркия раҳбари.