Бугун 22 сентябрь, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўғон 185 нафар генерал ва адмирални янги лавозимларга тайинлади

A A A
Эрдўғон 185 нафар генерал ва адмирални янги лавозимларга тайинлади

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон 185 нафар генерал ва адмирални янги лавозимларга тайинлади.

Давлат раҳбарининг тегишли фармони Resmi Gazete газетасида эълон қилинди.

Ҳужжатга кўра, қуруқликдаги қўшинлардаги ўзгаришлар 119 нафар генерал, Ҳарбий ҳаво кучларида 31 нафар, денгиз флотида эса 35 нафар адмирални қамраб олган.

Туркия президентининг фармони билан генерал Бахтиёр Эрсай Биринчи армия корпуси қўмондони этиб тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, Эрсай Озарбайжон мудофаа вазирининг маслаҳатчиси ҳам ҳисобланади.

Киритилди: 10:20 14.08.2025. Ўқилди: 1185 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!