Бугун 31 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Эрдўған ва Мерц Ғазо масаласида баҳслашиб қолди

Эрдўған ва Мерц Ғазо масаласида баҳслашиб қолди

Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

"Фридрих Мерц 30 октябр куни миграция, мудофаа ва Ғазодаги вазият бўйича Германия ва Туркия ўртасидаги ҳамкорликни қайта тиклаш учун Анқарага ташриф буюрди. Ғазо масаласидаги турли қарашлар туфайли икки давлат раҳбари ўртасида баҳс юзага келди", дея хабар бермоқда нашр.

Анқарада бўлиб ўтган қўшма матбуот анжуманида Германия канцлери Берлин доимо Исроил томонда қатъий туришини айтди. У Ғазо секторидаги уруш учун жавобгарликни ҲАМАС ҳаракати зиммасига юклади.

"Исроил ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқидан фойдаланди. Беҳисоб қурбонларнинг олдини олиш учун фақат битта қарор зарур эди: ҲАМАС гаровдагиларни олдинроқ озод қилиб, қуролни ташлаши шарт эди", — деди Фридрих Мерц.

Ражаб Тоййиб Эрдўған эса Мерцнинг фикрига қўшила олмаслигини билдирди. Унинг сўзларига кўра, ҲАМАСда ядро қуроли ҳам, бомбалари ҳам йўқ, Исроил эса уларга эга бўлиб, ўт очишни тўхтатиш режимига қарамай, Ғазо секторини бомбардимон қилишда давом этмоқда.

"Улар нафақат Ғазога ҳужум қилишмоқда, балки уни очлик ва геноцид йўли билан бўйсундиришга доим интилиб келишган, бу ҳолат ҳали ҳам давом этмоқда", — деди Туркия президенти. Шу билан бирга, у Германия ва Туркия Ғазо секторининг келажаги масаласида “биргаликда” ҳаракат қилишига ишонч билдирди.

Мерц Анқарани ҲАМАСга таъсир ўтказишга, уни тинчлик келишуви режасининг иккинчи босқичига ўтишга ундашга чақирди. 8 октябр куни Туркия, Қатар ва Миср воситачилигида АҚШ томонидан таклиф этилган тинчлик режасига эришилган эди.

Эрдўған батафсил маълумот бермасдан, Туркия вазирлари аллақачон ҲАМАС раҳбарлари билан музокараларни давом эттириш бўйича топшириқ олганини маълум қилди.

Киритилди: Бугун 12:40. Ўқилди: 829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!