Бугун 28 апрель, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрдўған мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклаб, ҳаммани вакцина олишга чақирди

Эрдўған мусулмонларни Қурбон ҳайити билан табриклаб, ҳаммани вакцина олишга чақирди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған мамлакат Қурбон ҳайитини анча тинчроқ эпидемиологик вазиятда нишонлаётганини таъкидлаб, фуқароларни вирус устидан ғалаба қозониш учун эмланишга чақирди.

У муқаддас Қурбон ҳайити байрами муносабати билан турк халқига мурожаат қилди.

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, эмлаш CОVID-19 туфайли юқтириш ва ўлимни сезиларли даражада камайтиради.

"Бу ҳам ҳар бир фуқаронинг саломатлиги, ҳам бутун халқнинг маънавияти ва Туркиянинг мақсадларига эришиш учун жуда муҳимдир", деди Эрдўған.

Президент мамлакат мусулмонлари ҳозирча Ҳаж зиёратини бажара олмаётганидан афсус билдирди. Энди ҳаж фақат Саудия Aрабистони ҳудудида яшовчи турли миллат вакилларининг чекланган сони иштирокида ўтказилмоқда.

Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг таъкидлашича, мамлакатда дунё бўйича ўртача эмлаш даражаси яхши ва эпидемиологик вазият назорат остида, шунинг учун бу йил Туркия таътилни янада ижобий муҳитда ўтказади. "Биз ушбу муборак кунларда халқимизга, ислом оламига ва бутун инсониятга барака олиб келишини тилаймиз", - дея сўзини якунлади мамлакат раҳбари.

Киритилди: 13:14 20.07.2021. Ўқилди: 2037 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!