Бугун 22 декабрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Эрдўған Илон Маск билан учрашди

Эрдўған Илон Маск билан учрашди

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон америкалик тадбиркор, “Тесла” ва “СпаcеХ” компаниялари асосчиси Илон Маск билан учрашди.

“Report” нинг АҚШ бюроси хабар беришича, учрашув Ню-Ёрк шаҳрида фаолият юритувчи “Турк уйи”да бўлиб ўтган.

Эрдўғон И. Маскдан ташқари АҚШнинг “Cоcа-Cола”, “Амазон” каби кўплаб йирик компаниялари инвесторлари билан ҳам учрашади.

Эслатиб ўтамиз, Туркия президенти БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида иштирок этиш учун Ню-Ёркка хизмат сафари билан борган эди. Ташриф давомида у АҚШ президенти Жо Байден, БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш, шунингдек, қатор давлат раҳбарлари ва ҳукумат вакиллари билан учрашади. Президентнинг ташрифи 20-сентябр куни якунланади.

Киритилди: 08:54 18.09.2023. Ўқилди: 2115 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!