Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Эрдўған Фаластин раҳбари билан ёпиқ музокаралар олиб борди

Эрдўған Фаластин раҳбари билан ёпиқ музокаралар олиб борди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Фаластин Президенти Маҳмуд Аббос билан учрашди.

Бу ҳақда Туркиянинг Anadolu давлат ахборот агентлиги маълум қилган.

"Туркия раҳбари Аббосни Анқарадаги президентлик мажмуасига кираверишда кутиб олди. Эрдўған ва Аббос Туркия ва Фаластин давлат байроқлари фонида зинапояларда биргаликда суратга тушишди", - дейилади хабарда.

Йиғилишда Президент Эрдоған Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари сўнгги қуруқлик ҳужумлари билан янги босқичга кирганини, бунинг нафақат Фаластинга, балки минтақа барқарорлигига ҳам хавф туғдираётганини Қатарга қилинган ҳужум ҳам исботлаганини билдирди.

Президент Эрдоған, шунингдек, Туркиянинг устуворлиги Ғазо секторида зудлик билан ўт очишни тўхтатиш ва минтақадаги гуманитар фалокатга барҳам бериш эканини қўшимча қилди. Бу масалалар Нью-Йоркдаги БМТ Бош Ассамблеясида кўтарилади.

Кутиб олиш маросимидан кейин томонлар ёпиқ эшиклар ортида музокаралар олшиб борди. Учрашувда Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳакан Фидан ҳам иштирок этди.

Киритилди: 07:00 19.09.2025. Ўқилди: 861 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!