Туркия Суриядаги воқеаларни яқиндан кузатмоқда ва турли даражаларда алоқалар давом этмоқда.
Бу ҳақда Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Черногория президенти Яков Милатович билан қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.
"Туркия Сурия инқирозини мамлакатнинг ҳудудий яхлитлиги, миллий бирликни сақлаш ва халқ талаблари асосида ҳал қилишга умид қилмоқда", - деди Эрдоған.