Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Эрдоған Путинга ультиматум қўйди

Эрдоған Путинга ультиматум қўйди

“Туркия Россия ва AҚШ олдига шарт қўйди – Сурия демократик кучлари қўшинлари Сурия шимолида жойлашган Манбиж, Тел-Рифат ва Aйн ал-Aраб шаҳарларидан олиб чиқилиши керак. Шунда Aнқара Сурия еридаги ҳарбий амалиётдан воз кечади“, деб ёзади Aл-Жазира.

Унга кўра, Туркия курд қўшинларининг бу шаҳарларни тарк этиши учун муддат белгилаган.

Қўшма Штатлар муқобил йўлни таклиф қилди: Сурия демократик кучлари иттифоқини қайта қуриш ва Манбиж, Тел-Рифат ва Aйн ал-Aрабни бошқаришда араб аҳолисига кўпроқ рол бериш.

Россия эса Туркияга жавоб шартларни илгари сурди: Туркиянинг Украина билан боғлиқ муайян қадамлари эвазига, Москва Сурияда Туркияга сиёсий ён беришга тайёр.

Бироқ у Aнқаранинг қандай қадамлари ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади.

Бу шартлар бажарилса, Россия Туркия томонидан қўшинларнинг кириб келишини осонлаштириш учун Ҳалаб ва Aйн ал-Aрабнинг айрим ҳудудларидан назоратни олишга розилик берди, дея қўшимча қилди “Aл-Жазира” манбаси.

Киритилди: 00:55 08.12.2022. Ўқилди: 9524 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!