Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Эр ярашув муддати тугамай аёлини уйдан ҳайдаши мумкинми?

Эр ярашув муддати тугамай аёлини уйдан ҳайдаши мумкинми?

— Эрим ажрашиш учун судга ариза берган. Суд олти ой ярашув муддати тайинлаган. Белгиланган муддатнинг энди икки ойи ўтди. У эса кўчимни олиб кетишимни талаб қиляпти. Ярашув муддати тугамагунича нарсаларимни олиб кетмасликка ҳақим борми?

Динара, Денов шаҳри

Мурожаатга Фуқаролик ишлари бўйича М.Улуғбек туманлараро суди судьяси Ахрор СУЛАЙМОНОВдан жавоб олдик:
— Ҳа, олиб кетмасликка ҳақингиз бор. Зеро, агар мол-мулк борасида ўртангизда низо бўлса ва буни тинчлик йўли билан ҳал қилишни имкони бўлмаса, муаммо суд йўли билан ҳал этилади. Ушбу ҳолатда, никоҳдан ажратиш ҳақидаги масаланинг судда кўрилишига, мол-мулкни олиб чиқиб кетишнинг алоқаси йўқ. Чунки, мол-мулк низоси алоҳида низо ҳисобланади. Турмуш ўртоғингиз эса мол-мулкингизни (кўчингизни) олиб чиқишни суд орқали талаб қилиш ҳуқуқига эга. Суднинг қонуний кучга кирган ҳал қилув қарори бўлмагунича мол-мулкингизни олиб чиқиб кетмаслик ҳуқуқига эгасиз. Амалдаги қонунчиликка кўра, эр (хотин)нинг никоҳ муносабатларидан ташқари, уларнинг уйда яшаш ва уйдан фойдаланиш каби ҳуқуқлари ҳам мавжуд бўлиб, улар алоҳида тартибда ҳал қилинади. Яъни, эр (хотин) ажрашган тақдирда ҳам яшаб келаётган уй-жойидан фойдаланиш ҳуқуқи сақланиб қолиши мумкин. Яна шуни қайд этиб ўтиш жоизки, мол-мулкларнинг шикастланиши ва йўқолиб қолишини олдини олиш мақсадида, маҳалла фуқаролари йиғини кўмагида уларни хатлаб, далолатнома расмийлаштириб қўйиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Киритилди: 17:51 18.06.2021. Ўқилди: 2800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!