Бугун 2 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ер ва мол-мулк солиғидан қарздорларнинг электрга тўлов қилиши чекланиши мумкин

Ер ва мол-мулк солиғидан қарздорларнинг электрга тўлов қилиши чекланиши мумкин

Ер ва мол-мулк солиғидан қарздорларга ҳам электр учун тўловлар чекланиши мумкин. Бу ҳақда президентнинг солиқ йиғилувчанлигини ошириш ва фаол солиқ тўловчиларни рағбатлантириш бўйича қарорида айтилади.

Келаси йил 1 январдан бошлаб Наманган вилоятида жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк ва (ёки) ер солиғи бўйича умумий суммаси бир миллион сўмдан ошган солиқ қарздорлигини ундиришда электр энергиясининг биллинг тизими механизмидан фойдаланиш жорий этилади.

2026 йил 1 октябрга қадар эксперимент натижалари асосида уни бошқа ҳудудларда жорий этиш бўйича таклифлар ҳукуматга киритилади.

Марказий банк ҳар ойда жисмоний шахсларнинг солиқ қарзи тўғрисидаги маълумотлар тижорат банклари ва тўлов ташкилотларининг мобил иловалари фойдаланувчиларига илованинг асосий саҳифасида акс эттириб борилиши юзасидан Солиқ қўмитасига амалий ёрдам кўрсатади.

Ушбу қарор ҳали расман кучга кирмаган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда чиқиндидан қарздорларни электрга тўлов қилишини чеклаш амалиёти мавжуд.

Киритилди: 22:35 01.12.2025. Ўқилди: 290 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!