Биринчи февралдан бошлаб Бакитжан Абдирович Сагинтаев Евроосиё иқтисодий комиссияси (ЕИК) ҳайъати раиси лавозимини эгаллади.
Б.А. Сагинтаев ЕОИИдаги фаолиятига қадар Қозоғистонда бир қатор юқори давлат лавозимларида ишлаган, жумладан 2016-2019 йилларда Қозоғистон Республикаси Бош вазири бўлган. “Курмет” (2008), “Парасат” (2013), “Барис” II даражали (2021) орденлари билан тақдирланган.
ЕОИИ шартномасига мувофиқ, ЕИК Ҳайъати раиси 4 йил муддатга аъзо давлатлардан навбатма-навбат тайинланади.