Бугун 20 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Энг қиммат ва энг арзон таълим йўналишларида контракт миқдори (+жадвал)

A A A
Энг қиммат ва энг арзон таълим йўналишларида контракт миқдори (+жадвал)

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги давлат олий таълим муассасаларида 2020/2021 ўқув йили учун таълим йўналишлари бўйича бир талабани бир йиллик ўқитиш қиймати миқдорлари тўғрисида маълумот берди.

Унга кўра, кундузги бакалавр йўналишида энг қиммат таълим соҳаси жаҳон иқтисодиёти ва иқтисодий муносабатлар ҳамда ҳуқуқ бўлиб, 2020/2021 ўқув йили учун тўланадиган контракт миқдори 13 964 334 сўмни ташкил этади.

Энг арзон таълим йўналишлари педагогика, гуманитар фанлар, математика, социология, психология, журналистика, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, ижтимоий таъминот, спорт, транспорт, атроф-муҳит муҳофазаси соҳалари бўлиб, йиллик контракт миқдори 10 907 349 сўмни ташкил этади.

Магистратура ва иккинчи мутахассислик кундузги йўналишларида ҳам жаҳон иқтисодиёти ва иқтисодий муносабатлар ҳамда ҳуқуқ соҳалари энг қиммат таълим соҳаси бўлиб, йиллик контракт миқдори 15 187 128 сўмни ташкил этади. Энг арзон таълим йўналишларида контракт миқдори 12 130 143 сўм этиб белгиланган.  

Энг қиммат ва энг арзон таълим йўналишларида контракт миқдори (+жадвал)

Киритилди: 13:45 06.10.2020. Ўқилди: 7527 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!