Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Энг қиммат шоколадлар 10 талиги

Энг қиммат шоколадлар 10 талиги

10-ЎРИН - CHOCOLATE TRUFFLE BOX CAKEAND $ 180
Оқ ва сутли шоколаддан тайёрланган ажойиб тўплам. Қутисини ҳам еса бўлади.

9-ЎРИН - AFICIONADO $ 275
Бу конфетлар тўплами таниқли сигаралар кўринишини аниқ такрорлайди, умумий нархи 275 доллар атрофида.

8-ЎРИН - SWAROVSKI $ 294

Мазкур конфетлар қутиси сваровски тошлари билан безатилган бўлиб, кўп эмас, кам эмас $ 294 доллар туради.

7-ЎРИН - DELAFÉE $ 508

Маълумотларга қараганда бу конфетларнинг юзасига 24 каратли олтин сепилган. Конфетлар қор парчаси шаклида жойланган. Конфетлар устидаги тилла томчилар еса бўладиган.

6-ЎРИН - MICHEL CLUIZEL $ 895
Michel Cluizel конфетлар тўплами қутисида турли таъмга эга 400 дона конфетлар бўлади.

5-ЎРИН - ROYAL COLLECTION GOURMET $ 1,250
Royal Collection таркибига тилла, олмос ва шоколадли конфетлар киради. Барча металл ва тошлар еса бўладиган. Буларнинг барчаси қиммат ёғочдан ясалган қутига жойланган.

4-ЎРИН - WISPA GOLD CHOCOLATE $ 1,628
Тилла ўрамга эга Wispa батончаси дунёдаги энг қиммат батонча ҳисобланади. Унинг нархи 1,5 минг $ дан ортиқ.

3-ЎРИН - NOKA VINTAGES 1 ФУНТИ $ 854
Noka конфетлари 75% тоза шоколаддан таркиб топган ва бошқа ҳеч қандай қўшимчалар қўшилмаган, шунинг учун ҳам жудда қиммат туради.

2-ЎРИН - FRITZ KNIPSCHILDT’S CHOCOPOLAGIE $ 2,600

Тўқ рангли трюфель 70% тўқ шоколад билан аралаштирилган, ва шоколадли трюфель шаклига келтирилган. Бу лаззатнинг 450 грамми учун 2,600 доллар тўлаб қўйишингизга тўғри келади.

1-ЎРИН - LE CHOCOLATE BOX $ 1,5 МЛН

Le Chocolate Box аслида шоколад ва олмос, ёқут, зумрат каби қимматбаҳо тошлар уйғунлигидир. Бу энг қиммат шоколад конфетлари бўлиб уларнинг нархи 1,5 миллион доллардан ортиқ.

Киритилди: 03:19 30.05.2021. Ўқилди: 13514 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!