Бугун 21 октябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Энг кўп даромад олувчи футболчиларнинг топ-10 талиги эълон қилинди: улар қанча пул топади?

Энг кўп даромад олувчи футболчиларнинг топ-10 талиги эълон қилинди: улар қанча пул топади?

«Ал-Наср» ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026/2027 йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад олувчи футболчисига айланади. Forbes тахмин қилишича, унинг умумий даромади 300 миллион долларни ташкил этади. Бу Мессининг даромадидан икки баравар кўп.

Нашр ҳисоб-китобларида футболчиларнинг клублардан оладиган маоши ва бошқа тўловлари, шунингдек, футболдан ташқари фаолиятидан тушадиган даромадлари ҳам инобатга олинган. Роналду «Ал-Наср» клубидан 250 миллион доллар, бошқа манбалардан эса яна 50 миллион доллар олиши кутилмоқда.

Рейтингда иккинчи ўринни 145 миллион доллар даромад билан «Интер Майами» ҳужумчиси Лионел Месси эгаллади. Учинчи ўриндан «Реал Мадрид» ҳужумчиси Килиан Мбаппе жой олди — унинг даромади 100 миллион долларга баҳоланган.

Forbes версиясига кўра, 2026/2027 йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад олувчи 10 футболчиси қуйидагилар:

  1. Криштиану Роналду («Ал-Наср») — 300 млн доллар (250 млн доллар клубдан, 50 млн доллар бошқа фаолиятдан).
  2. Лионел Месси («Интер Майами») — 145 млн доллар (70 млн доллар клубдан, 75 млн доллар бошқа манбалардан).
  3. Килиан Мбаппе («Реал Мадрид») — 100 млн доллар (70 млн доллар клубдан, 30 млн доллар бошқа манбалардан).
  4. Эрлинг Ҳоланд («Манчестер Сити») — 85 млн доллар (60 млн доллар клубдан, 25 млн доллар бошқа манбалардан).
  5. Винисиус Жуниор («Реал Мадрид») — 76 млн доллар (48 млн доллар клубдан, 28 млн доллар бошқа манбалардан).
  6. Ламин Ямал («Барселона») — 55 млн доллар (35 млн доллар клубдан, 20 млн доллар бошқа манбалардан).
  7. Садио Мане («Ал-Наср») — 54 млн доллар (50 млн доллар клубдан, 4 млн доллар бошқа манбалардан).
  8. Жуд Беллингем («Реал Мадрид») — 45 млн доллар (29 млн доллар клубдан, 16 млн доллар бошқа манбалардан).
  9. Гарри Кейн («Бавария») — 42 млн доллар (29 млн доллар клубдан, 13 млн доллар бошқа манбалардан).
  10. Муҳаммад Салоҳ («Трабзонспор») — 40 млн доллар (20 млн доллар клубдан, 20 млн доллар бошқа манбалардан).
Киритилди: 17:56 19.10.2026. Ўқилди: 735 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!