Бугун 20 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Энергетика вазирлиги газ таъминоти қанча муддатда тўлиқ тикланишини маълум қилди

Энергетика вазирлиги газ таъминоти қанча муддатда тўлиқ тикланишини маълум қилди

Энергетика вазирлиги Республикамиз электр энергия таъминотида узилишлар содир бўлиши натижасида "Ўзтрансгаз" АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг фаолияти тўхтаб қолганлиги ва уларни қайта ишга туширилиши бўйича маълумот берди.

"25 январь куни соат 11.20да Энергетика вазирлиги томонидан Марказий Осиё электр таъминоти тизимида 25 январь куни соат 10.57 да авария содир бўлиши натижасида атроф ҳудудларида электр энергия таъминотида ўчишлар юзага келганлиги ҳақида дастлабки маълумот эълон қилинди:

Унда ягона электр тармоғига уланган Ўзбекистон электр тармоғига бу авариянинг салбий таъсири натижасида республика бўйлаб электр таъминотида узилишлар рўй берди. Бу ўз навбатида, нефть ва газ конларини тўхташига олиб келди. Натижада магистрал газ қувурларига табиий газ узатиш тўхтаб қолгани маълум қилинди. Бир вақтнинг ўзида "Ўзтрансгаз" АЖ тизимидаги Компрессор станцияларининг агрегатлари фаолияти тўхтатилди. Жумладан 25 январь куни;

11.06да Ғаллаорол КСдаги 12 та газ ҳайдаш агрегати(ГҲА),

11.08 да Янгиер КСда 10 та ГҲА,

11.09 да Оҳангарон КСда 1 та ГҲА,

11.10 да Зирабулоқ КСда 13 та ГҲА,

11.10 да Газли КСда 10 та ГҲА,

11.18 да Муборак КСда 5 та ГҲА иш фаолиятини тўхтатди.

Юзага келган фавқулотда ҳолатни тезкор равишда бартараф қилиш мақсадида "Ўзтрансгаз" АЖда Республика штаби назоратида бўлган фавқулотда гуруҳ ташкил қилинди ва авария-таъмир бригадалари сафарбар этилди. Республика штаби билан координация қилган ҳолда, биринчи навбатда иссиқлик электр станцияларини ишга имкон қадар тез туширишда амалий ёрдам бериш ва газ транспорт тизимини фаолиятини тиклаш-гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.

Натижада, 25-26 январь кунлари авария ҳолатида тўхтаб қолган 6 та компрессор станциясидан 5 таси тўлиқ бўлмаган ҳолатда ишга туширилди.

Жумладан 25 январь куни;

кечки соат 22.30 да Газли КСда 1 та ГҲА,

26 январь куни соат;

02.37 да Когон КСда 3 та ГҲА,

04.30 ва 05.30 да Газли КСда 4 та ГҲА,

06.15 да Зирабулоқ КСда 2 та ГҲА,

06.38 да Газлида 1 та ГҲА,

08.55 да Ғаллаорол КСда 4 та ГҲА,

09.35 да Муборак КСда 1 та ГҲА,

09.40 да Зирабулоқ КСда 1 та ГҲА,

10.30 да Муборак КСда 1 та ГҲА,

10.40 да Ғаллаорол КСда 2 та ГҲА,

14.40 да Янгиер КСда 2 та ГҲА,

15.23 да Зирабулоқ КСда 2 та ГҲА,

15.50 да Янгиер КСда 2 та ГҲА ишга туширилди.

Жорий йил 26 январь соат 18.00да магистрал газ қувурлари тармоғига узатилаётган табиий газ миқдори соатига 4 839 минг куб метрни ташкил этди.

Жумладан, газ қазиб олувчи ташкилотлардан соатига 3 261 минг куб метр, (25 январь соат 10.00 да 5 490 минг куб метр газ олинган )

табиий газ импорти соатига – 710 минг куб метр (25 январь 10.00га кўра, 620 минг куб метр)

газни ер остида сақлаш иншоотларидан соатига – 868 минг куб метр( 25 январь 10.00 ҳолатига кўра 870 минг куб метр) табиий газ олиш йўлга қўйилди.

26 январь соат 18.00 ҳолатига;

Муборак КСда 5 та,

Когон КСда 3 та,

Зирабулоқ КСда 8 та,

Ғаллаорол КСда 8та,

Газли КСда 7 та ГҲА,

Янгиер КСда 5 та ГҲА (1 та ГҲА ишга туширилмоқда) ишлаб турибди.

Мутахассислар тақдим этган ҳисоботларига кўра, газ қазиб чиқарувчи корхоналарининг электростанцияларни зарур даражадаги газ ҳажми билан таъминлаши ва газ қувурлари тизими орқали зарур иш босимини тиклаш ишларини амалга ошириш учун камида 2 кун талаб этилади. Ҳозирда жойларда компрессор станцияларини тўлиқ ишга тушириш бўйича ишлар давом этмоқда".

Киритилди: 23:14 26.01.2022. Ўқилди: 5499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!