Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Энергетика вазирлиги электр тежашнинг антиқа усулини маълум қилди

A A A
Энергетика вазирлиги электр тежашнинг антиқа усулини маълум қилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги аҳолига мурожаат билан чиқиб, электр энергиясини тежашнинг антиқа усулини маълум қилди.

Вазирликнинг таъкидлашича, электр энергиясини тежаш учун кир ювиш машинасидан фойдаланганда пастроқ ҳароратда кир ювишга ҳаракат қилиш керак. +90 даража ювиш ҳароратида энергия сарфи +60 даража ювиш ҳароратига қараганда 30-40 фоиз юқори бўлади. Қайд этилишича, кир ювиш учун баъзан +30/40 даража ҳарорат ҳам етарли бўлади.

“Бу орқали сиз оила бюджетини тежайсиз, электр энергияси барча истеъмолчиларга бир меъёрда етиб боришига хисса қўшасиз”, — дейилади вазирлик мурожаатида.

Бундан ташқари, вазирлик аҳолидан музлаткични газ плитаси ёки иситиш радиатори ёнига ўрнатмасликни сўраган. Бу музлаткичнинг электр энергияси истеъмолини 20-30 фоиз оширади.

Кам қувват истеъмолли ва юқори энергия самарадорлиги бўлган “А”, “А +”, “А ++” ёки “А +++” маиший техника ва электрон жиҳозларни сотиб олиш тавсия этилган.

Киритилди: 18:41 16.08.2023. Ўқилди: 3818 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!