Бугун 19 ноябрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Энди Вазирлар Маҳкамаси ҳам дарахт кесиш ва кўчиришга рухсат бера олмайди

Энди Вазирлар Маҳкамаси ҳам дарахт кесиш ва кўчиришга рухсат бера олмайди

Ўзбекистон ҳукуматининг экологик талабларга риоя қилмасликка истисно тариқасида рухсат беришга оид барча ҳуқуқлари бекор қилинди. Бу – 19 ноябр куни эълон қилинган президент қарорида белгиланди.

Қарорга асосан, экология соҳасидаги қонунчилик талабларига риоя қилишни истисно қилиш ёки риоя этмасдан рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни бериш, шу жумладан, давлат экологик экспертизаси хулосасини бериш қатъиян тақиқланди.

Бу тақиқ – Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ҳокимликларнинг дарахт ва буталарни кесиш ва кўчиришни назарда тутувчи қарори, фармойиши, баённомаси, ёзма топшириқлари ва идоравий ҳужжатларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.

Яъни бундан буён на ҳукумат, на вазирликлар, на Экология қўмитасининг ўзи ва на ҳокимликлар дарахт кесиш ва кўчириш ҳақида ҳеч қандай ҳужжат қабул қилиши мумкин эмас.

2026 йил 1 мартдан бошлаб табиатга зарар етказиш бўйича компенсация тўловларидан озод қилиш тарзида имтиёз бериш билан боғлиқ барча қонунчилик ҳужжатлари ва ҳуқуқий кучга эга кўрсатмалар ўз кучини йўқотган деб ҳисобланади ҳамда ушбу масалада имтиёз бериш фақат қонун орқали амалга оширилади.

Киритилди: Бугун 16:41. Ўқилди: 374 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!