Бугун 3 май, 2024 йил, жума

O'ZB

Энди Ўзбекистонда Ёшлар парламенти ҳам бўлади 

Энди Ўзбекистонда Ёшлар парламенти ҳам бўлади 

Олий Мажлиси Сенати ҳузурида Ёшлар парламентини ташкил этиш бўйича Сенат Кенгаши қарори ҳамда махсус дастур лойиҳалари ишлаб чиқилди. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати хабар берди. 

Ушбу лойиҳага кўра, Ёшлар парламенти аъзолари 18 – 30 ёш  бўлган фуқаролар орасидан гендер тенглик таъминланган ва жисмоний имконияти чекланган ёшларни ҳам жалб қилган ҳолда жами 100 нафар этиб шакллантирилади.

✅  Бунда халқ депутатлари вилоят, туман (шаҳар) Кенгашларига сайланган ёшлар вакилларидан ҳар бир ҳудуддан тенг миқдорда 6 нафардан жами 84 нафар ва Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тавсиясига кўра 10 нафар ҳамда Сенатнинг Ёшлар маданият ва спорт масалалари қўмитаси тавсиясига биноан 6 нафар ёшлар Сенат Кенгаши қарори билан Ёшлар парламенти аъзолигига тасдиқланади.

❗️Ёшлар парламенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлар тавсиявий характерга эга бўлади. 

 

Киритилди: 14:59 03.06.2020. Ўқилди: 2838 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!