Бугун 19 апрель, 2024 йил, жума

O'ZB

Энди Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина ҳайдаш мумкин

Энди Ўзбекистонда берилган ҳайдовчилик гувоҳномаси билан Россияда машина ҳайдаш мумкин

Ўзбекистонда олинган ҳайдовчилик гувоҳномаси Россия Федерациясида тан олинадиган бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикасининг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси маълум қилиб ўтди.

«Ўзбекистоннинг Екатеринбург шаҳридаги Бош консулхонаси Россия ИИВнинг Свердловск вилояти Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармасига таяниб маълум қиладики, Ўзбекистон Республикасида 2011 йил 28 мартга қадар берилган, амал қилиш муддати белгиланмаган ҳайдовчилик гувоҳномалари Йўл ҳаракати тўғрисидаги Вена конвенциясининг 41-43-моддалари ва 6-7-иловаларига мувофиқ Россия Федрацияси ҳудудида тан олинади.

Ўзбекистон фуқароларининг мурожаатларига мувофиқ Бош консулхона мазкур масалани Россия томони билан биргаликда ҳал қилди», — дейилади хабарда.

Киритилди: 14:12 13.10.2019. Ўқилди: 3665 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!