Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Энди Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юрмаганлар жарима тўламайди

Энди Қозоғистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб юрмаганлар жарима тўламайди

Қозоғистон Қонунчилик палатаси ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлари йўқлиги учун маъмурий жавобгарликни бекор қилиниши тўғрисидаги қонунни қабул қилди, дея хабар берди Tengrinews.

Ўз навбатида, автомобиль ҳайдаш учун ҳайдовчилик гувоҳномаси олинган бўлиши керак. Керак бўлганда, ушбу ҳужжатлар ички ишлар маълумотлар базасида текширилади (ҳайдовчининг ёнида шахсини тасдиқловчи қандайдир ҳужжат бўлиши керак).

Янги тартиб автомобилни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинган шахслар, Қозоғистон фуқароси бўлмаган шахслар учун тааллуқли эмас.

Таъкидланишича, бундай қонунни қабул қилишга кўрсатилган ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарликка тортилаётганлар сонининг ошиб бориши сабаб бўлди. Масалан, жорий йилнинг ўн ойида мамлакатда 150 минг ҳайдовчи бошқа автотранспорт воситаси билан боғлиқ бўлган хужжатлар ёнида йўқлиги сабабли маъмурий жавобгарликка тортилган.

Киритилди: 16:22 03.12.2020. Ўқилди: 2227 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!