Энг катта янгилик – 2026 йилда илк бор маҳалла инфратузилмасини ривожлантириш учун 20 триллион сўм вилоятларнинг ўзига берилади
Чунки, Дўстлик туманида берилган 5 миллиард сўм мақсадли ишлатилиб, Чинобод маҳалласидаги 2 километрли кўчанинг инфратузилмаси яхшиланди, кун-у тун ишлайдиган масканга айлантирилди. Ишнинг самараси кўрингани сабабли туманга яна 10 миллиард сўм ажратилган эди, кўчага туташган дарё бўйи ободонлаштирилди, савдо-сервис учун қўшимча жой очилди. Натижада 130 та янги тадбиркор иш бошлаб, 700 нафар одамни банд қилди.
Лекин худди шундай “драйвер” лойиҳалар учун маблағ олган Учкўприк, Бектемир, Жомбой, Китоб, Тошкент туманларида ҳали натижа кўрингани йўқ.
–Энди қайси ҳоким тез ҳаракат қилиб, аниқ лойиҳа асосида натижа кўрсатса, ўша туман кўп маблағ олади, – деди Президент.
Вилоят ҳокимларига иш ўрни яратиш ва камбағалликни қисқартиришга катта туртки берадиган лойиҳаларни саралаб, барча тайёргарликни шу йилнинг ўзида охирига етказиш топширилди.
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида видеоселектор йиғилиши давом этмоқда.