Бугун 14 декабрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин

Энди операциядан сўнг кесмалар ўрни икки баробар тезроқ битиши мумкин

Одатда жарроҳлик амалиётидан сўнг теридаги кесмаларнинг ўрни битиши учун бир неча ҳафта ва кундалик тиббий парвариш талаб этилади.

Хитойлик олимлар бу жараённи тезлаштириш устида илмий изланиш олиб борди. Якунда электрлаштирилган иплардан фойдаланиш операциядан кейинги чоклар ўрни тузалишини жадаллаштириши маълум бўлди.

Тажрибалар шуни кўрсатдики, кучсиз электр токи тўқималарнинг янгиланишига ёрдам беради.

Бунинг учун тадқиқотчилар организм томонидан зарарсиз равишда сўриладиган ва биологик парчаланувчи полимерлар ҳамда магнийдан таркиб топган махсус ипларни ишлаб чиқди.

Операция қилинган соҳа атрофидаги мушаклар ва бошқа тўқималар ҳаракатланганда, чокнинг ўрта қатлами ташқи қопламага ишқаланиб, электронлар ўтказади. Ҳосил бўлган 2,3 вольтга тенг электр токи кесманинг битишига ёрдам беради.

Бу усул жароҳат ўрни тузалишини 50 фоизга тезлаштириши аниқланди. Қолаверса, электр токи дезинфекциялаш воситаларисиз ҳам кесилган жойдаги бактериялар кўпайишига тўсиқ бўлади.

Ҳозирча янги технология жониворларда тажрибадан ўтказилди ва ижобий натижага эришилди. Навбатдаги клиник синовлардан сўнг мазкур усул тиббий амалиётда қўлланилиши мумкин.

Киритилди: 10:04 16.10.2024. Ўқилди: 3605 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!