Бугун 28 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Энди Москвадаги мигрантлар махсус дастур орқали кузатилади

Энди Москвадаги мигрантлар махсус дастур орқали кузатилади

“Коммерсант” нашрининг хабар беришича, 1 сентябрдан бошлаб Москва ва Москва вилоятига ишлаш учун келадиган Ўзбекистон ва яна саккизта давлат мигрантлари рўйхатдан ўтиш учун “Амина” мобил иловасини ўрнатиши керак бўлади. Илова уларнинг геолокациясини Россия ИИВга юбориб туради.

Иловани ўрнатиш Москва ва Москва вилоятига ишлаш учун келган Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Арманистон, Қозоғистон, Грузия, Озарбойжон, Молдова ва Украина фуқаролари учун мажбурий ҳисобланади.

"Ушбу мобил илова Москва ва Москва вилоятида рўйхатдан ўтишнинг ягона йўли", дейилади “Кўп функцияли миграция маркази” (КФММ) сайтидаги хабарда.

Агар абонент қурилмасининг геолокация малумотлари уч иш кунидан ортиқ вақт давомида мавжуд бўлмаса, чет эл фуқароси КФММ манзили бўйича реестрдан чиқарилади. Бу хориж фуқаросини назорат қилинадиган шахслар реестрига киритиш учун асос бўлиши мумкин, дея таъкидланади хабарда.

Киритилди: 21:05 26.08.2025. Ўқилди: 950 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!