Бугун 16 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Энди китоб ўқиб совғасига электромобиль ютиб олиш мумкин!

A A A
Энди китоб ўқиб совғасига электромобиль ютиб олиш мумкин!

«Ёш китобхон» танлови ғолиблари учун Президент совғаси – электромобил бериладиган бўлди. Бу ҳақда Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифасида маълум қилди.

Ёшлар ишлари агентлиги директори Алишер Саъдуллаев жумладан, шунай дейди:

«Ёш китобхон» танлови йилдан йилга китобхонларимиз учун кенг имкониятлар тақдим этаётганини маълум қиламиз. Эндиликда, барча адабиётларни сиз нафақат электрон шаклда ўқишингиз балки «Mutolaa» иловаси орқали аудиошаклда ҳам тинглашингиз мумкин. Финал ғолибларига эса Президент совғаси электромобил насиб қилади».

Танловда иштирок этишни истаган ёш китобхонлар @yoshkitobxon_bot телеграм боти орқали рўйхатдан ўтишлари мумкин.

Киритилди: 14:55 16.04.2024. Ўқилди: 880 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!