“Ҳудудгазтаъминот” ва “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖга босим тушиши ёки узилишлар бўлиши ҳақида иссиқхона хўжаликларини камида 24 соат олдин хабардор қилиш мажбурияти юклатилади.
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг "Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгилаб қўйилган. 24 соат олдин хабардор қилиш мажбуриятида шартномалардаги форс-мажор ҳолатлари эса бундан мустасно эканлиги айтиб ўтилган.
Шунингдек, 2024-2025 йиллар куз-қиш мавсумидан бошлаб иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябр, ноябр ва декабр) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилади. Бунда олдинги давр учун иссиқхонанинг қарздорлиги бўлмаслиги керак.