Бугун 8 сентябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Энди автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин

Энди автомототранспорт воситасини нотариал идорага бормасдан сотиш мумкин

сотувчи E-notarius.uz ахборот порталида «Нотариал ҳаракатни расмийлаштириш»ни танлайди, ўзининг шахсига оид маълумотларни киритади ва нотариал ҳаракатни яратади.

✅сотувчи сотилаётган автомототранспорт воситасини танлайди ва нархини киритади;

✅сотувчи сотиб олувчининг ЖШШИРни, шахсини тасдиқловчи ҳужжат серияси ва рақамини ва телефон рақамини киритади;

✅сотиб олувчининг телефонига СМС хабарнома юборилади. Сотиб олувчи ҳаволага кириб Face-Id орқали верификациядан ўтади ва розилигини тасдиқлайди;

✅автоматик тарзда ёки ихтиёрий нотариус танланади;

✅нотариус нотариал ҳаракатни расмийлаштиришга қабул қилиб, вақтни белгилайди ва тарафларнинг мобил телефонига СМС хабарнома юборилади;

✅белгиланган вақтда нотариус тарафлар иштирокида видеоконференцалоқа орқали нотариал ҳаракатни расмийлаштиради;

✅битимнинг асл нусхалари тарафларга курьерлик (почта) хизмати орқали юборилади.

Киритилди: 13:54 27.02.2024. Ўқилди: 1201 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!