Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Энди автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда ҳам олиш мумкин

A A A
Энди автомобилни бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда ҳам олиш мумкин

Ҳукумат қарори билан «Автомототранспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти» тасдиқланди.

Унга кўра, ишончномани ЯИДХП (my.gov.uz давлат хизматлари портали) орқали онлайн олиш имконияти жорий қилинди. Бунда аризагўй ўзи ва ишончнома берилаётган шахснинг биометрик паспорти ёки идентификацияловчи ID-картаси ҳамда ЖШШИР маълумотларини киритиши лозим бўлади.

Давлат хизмати «Notarius» тизимидан фойдаланган ҳолда ЯИДХП (my.gov.uz) орқали кўрсатилади.

Ишончнома ариза берувчининг хоҳишига кўра 1 ой, 6 ой ва 3 йил муддатгача берилиши мумкин.

Ариза берувчи сўровномада кўрсатилган автомототранспорт воситасининг мулкдори бўлмаса, ишончнома расмийлаштирилмайди.

Ишончномага киритиладиган шахслар сонига чеклов ўрнатилмайди.

Ишончномани электрон шаклда расмийлаштириш учун давлат божи унинг амал қилиш муддатидан келиб чиққан ҳолда, «Давлат божи тўғрисида»ги қонунда ишончномани нотариал тасдиқлаш учун белгиланган давлат божига нисбатан қуйидаги фоизларда ундирилади:

- 1 ойгача бўлган муддатга – 10 фоиз;

- 1 ойдан ортиқ ва 6 ойгача бўлган муддатга – 50 фоиз;

- 6 ойдан ортиқ ва 3 йилгача бўлган муддатга – 100 фоиз.

Электрон шаклда QR-код қўйилган ҳолда расмийлаштирилган ишончнома нотариал тасдиқланган ишончнома билан бир хил юридик кучга эга.

Ишончнома қуйидаги ҳолатларда бекор қилинган ҳисобланади:

- ишончноманинг амал қилиш муддати тугаганда;

- ишончномани берган шахс томонидан бекор қилинганда;

- ишончнома расмийлаштирилган вақтдан сўнг ишончномани берган шахс муомалага лаёқатсиз, муомала лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

- ишончнома берилган шахс(лар) муомалага лаёқатсиз, муомалага лаёқати чекланган ёки бедарак йўқолган деб топилганда ёхуд у вафот этганда;

- автомототранспорт воситасининг мулкдори ўзгарганда.

Киритилди: 21:16 23.11.2023. Ўқилди: 2359 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!