Бугун 25 апрель, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Елизавета II пандемия бошланганидан буён илк маротаба қароргоҳдан ташқаридаги тадбирда иштирок этди

Елизавета II пандемия бошланганидан буён илк маротаба қароргоҳдан ташқаридаги тадбирда иштирок этди

Буюк Британия қироличаси Елизавета II коронавирус пандемияси бошланганидан буён илк маротаба тадбирда иштирок этиш учун Виндзор қасридаги қароргоҳини тарк этди.

Sky News телеканалининг хабар беришича, Ҳазрати Олиялари набираси, шаҳзода Уильям ҳамроҳлигида янги энергия таҳлил марказини очиш учун Солсбери яқинидаги Портон-Даун лабораториясига ташриф буюрган.

Тадбир доирасида Қирол оиласи аъзолари Буюк Британияни терроризм ва жиноятчиликдан ҳимоя қилиш билан шуғулланувчи мутахассислар, шунингдек, CОVID-19ни ўрганаётган ҳамда соғлиқни сақлаш тизимига аҳолида вирус борлигини аниқлаш бўйича тест-синовлари даражасини оширишда ёрдам бераётган олимлар билан учрашишган.

Эслатиб ўтамиз, Елизавета II хавфсизлик масаласи туфайли шу йилнинг март ойида турмуш ўртоғи - 99 ёшли шаҳзода Филипп билан биргаликда Лондонда жойлашган Букингем саройидан Виндзорга кўчиб ўтган.

Зеро, таъкидланишича, Букингем саройида 500 га яқин, Лондоннинг марказидан 40 км узоқликда жойлашган Виндзор қасрида эса 100 га яқин киши ишлайди, бу эса CОVID-19ни юқтириб эҳтимолини сезиларли даражада камайтиради.

 

 

 

Киритилди: 20:12 17.10.2020. Ўқилди: 1429 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!