Бугун 9 январь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Электрон сигареталар муомаласи тақиқланиши мумкин

Мазкур масала бўйича қонун лойиҳаси парламент муҳокамасига киритилди.

Фракция аъзоларининг таъкидлашича, сўнгги йилларда тамаки ва никотин маҳсулотларининг «замонавий» ва «инновацион» турлари, хусусан, никотинни етказиб бериш мосламалари, электрон сигареталар ва улар учун суюқликлар ҳамда қиздириладиган тамаки маҳсулотларининг мамлакатимизга қонунга хилоф равишда олиб кириш ҳолатлари ва айланмаси ортиб бормоқда.

Бундан ташқари, ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса, ёшлар орасида истеъмол қилиш ҳолатлари кўпайди.

Ушбу қонун лойиҳаси билан республика ҳудудида айрим турдаги тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг, шу жумладан, электрон сигареталарни ишлаб чиқариш, тайёрлаш, ўтказиш мақсадида уларни сақлаш, ташиш ёки ўтказиш тақиқланмоқда. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга нисбатан таъсирчан чора сифатида маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланишини назарда тутиляпти.

Киритилди: 19:52 06.01.2025. Ўқилди: 678 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!