Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 1003 қисқа рақамли "Ишонч телефони" базасида мунтазам фаолият юритувчи 1003 қисқа рақамли “Сall-марказ” ташкил этилди.
Бу ҳақда вазирликнинг телеграм каналида маълум қилинди.
Мазкур алоқа линияси орқали малакали мутахассислардан Тошкент шаҳри ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да “Электрон рецепт” тизими амалиёти бўйича юзага келган саволлар ва мурожаатларга туну кун жавоб олиш мумкин.
Эслатиб ўтамиз, пойтахтимиз ва тажриба-синов лойиҳаси амалга оширилаётган 15 та туман(шаҳар)да дори воситаларининг электрон рецепт асосида берилиши амалиёти йўлга қўйилган.