Бугун 19 сентябрь, 2019 йил, пайшанба

O'ZB

Электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Электрдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Мажбурий ижро бюросининг кунлик мониторинг текширишлари давомида Сурхондарё вилояти Шеробод туманида яшовчи Д.Зияқулова 27.10.2018 йилда ўзи яшаб келаётган тумандаги “Ойинли” маҳалласи “Беш капа” кўчаси 6-уйда электр хисоблагичсиз ўзбошимчалик билан электр энергия тармоғига тўғридан-тўғри уланиб фойдаланиб келганлиги аниқланган ва тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилиб, фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрсидаги кодекснинг 101-моддаси билан жавобгарликка тортилиб, унга нисбатан энг кам ойлик иш ҳаққининг 5 баравари миқдорида, яъни 921.500 сўм маъмурий жарима жазоси тайинланган ҳамда ушбу жаримани тўлиқ тўлаб берган.
  Мажбурий ижро бюроси вилоят бошқармаси ва туман бўлими ходимлари томонидан 27.05.2019 йилда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Д.Зияқулова ўзига тегишли хулоса чиқармасдан яна такроран ўзбошимчалик билан электр энергия тармоғига хисоблагичсиз тўғридан-тўғри уланган ҳолда ноқонуний фойдаланиб келаётганлиги ва туман электр таъминоти корхонасига 751.800 сўмлик моддий зарар етказганлиги аниқланган.
Ушбу холат 1 йил давомида қайта такрорланганлиги учун, унинг бу ҳаракатлари жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Д.Зияқуловага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 185-2-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, бўлим суриштирувчиси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 11:13 12.09.2019. Ўқилди: 414 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!