“Ўзенергоинспекция” Сирдарё вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан энергетика объектларида таъмирлаш ишларини олиб борилаётган бригадаларнинг инсон ҳаёти учун хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ўрганилди.
Хусусан, Сардоба тумани "Пахтакор" МФЙда 10 кВли ҳаво тармоғида кабель тортиш ишлари олиб бораётган бригада ташкилий ва техник тадбирлар бажармасдан, хафсизлик техникаси қоидалари таълабларига риоя қилмаган ҳолда ишлаётганлиги аниқланди.
Бу каби ҳолат Оқолтин туманидаги 0,4 кВли ҳаво тармоғида кабель тортиш ишлари олиб бораётган бригаданинг иш фаолиятида ҳам кузатилди.
Мазкур ҳолатлар юзасидан бригадалар ишдан четлаштирилди ҳамда хавфсизлик чора-тадбирлари тўлиқ бажарилиши юзасидан кўрсатмалар берилиб, унинг бажарилиши назоратга олинди.