Бугун 28 февраль, 2025 йил, жума

O'ZB

Элдор Шомуродов Европа лигаси доирасидаги учрашувда гол урди

Элдор Шомуродов Европа лигаси доирасидаги учрашувда гол урди

Футбол бўйича Европа лигаси умумий гуруҳ босқич ўйинларининг сўнгги тури ўтказилди.

Ушбу босқичда Рим шаҳри клуби “Рома” ўз майдонида “Айнтрахт“ни қабул қилди. “Олимпия” стадионида ўтказилган учрашувда мезбонлар 2:0 ҳисобида зафар қучди. Биз учун мазкур учрашувнинг аҳамиятли жиҳати шундаки, “Рома” таркибида ўйнаётган миллий терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов 67-дақиқада захирадан майдонга тушиб, орадан 2 дақиқа ўтгандан сўнг рақиб дарвозасини ишғол қилди.

Элдор Шомуродов Европа лигаси доирасидаги учрашувда гол урди

Элдор Шомуродовнинг ушбу ўйиндаги ҳаракатлари 7.1 баллга баҳоланди. Учрашувдан сўнг, «Рома» бош мураббийи Клаудио Раньери Элдор Шомуродов ҳақида қуйидаги фикрларни билдирди:

"Элдорнинг қолишини хоҳлайман. Чунки, уни футболчилар, мухлислар, барча яхши кўради. Доим майдонда борини беради. Мен уни кўп урушиб тураман, лекин кетса ранжиган бўлардим”.

Элдор Шомуродов Европа лигаси доирасидаги учрашувда гол урди

Европа лигасининг сўнги турида қуйидаги натижалар қайд этилди:

“Аякс” — “Галатасарой” 2:1, “Стяуа” — “МЮ” 0:2, “Брага” — “Лацио” 1:0, “Тоттенҳэм” — “Элфсборг” 3:0, “Атлетик” — “Виктория Плзен” 3:1, “Лион” — “Лудогорец” 1:1, “Реал Сосьедад” — “ПАОК” 2:0, “Маккаби” — “Порту” 0:1, “Твенте” — “Бешиктош” 1:0, “Мидтюлланд” — “Фенербаҳче” 2:2, “Андерлехт” — “Ҳоффенҳайм” 3:4, “Олимпиакос” — “Қорабоғ” 3:0, “Ницца” — “Буде-Глимт” 1:1, “Динамо К” — “РФШ” 1:0, “Рейнжерс” — “Юнион Сент-Жиллуа” 2:1, “Славия” — “Мальмё” 2:2, “Ференцварош” — “АЗ Алкмар” 4:3.

Элдор Шомуродов Европа лигаси доирасидаги учрашувда гол урди

Шу тариқа, мусобақада “Лацио”, “Атлетик”, “МЮ”, “Тоттенҳэм”, “Айнтрахт”, “Лион”, “Олимпиакос” ва “Рейнжерс” жамоалари 1/8 финалга тўғридан-тўғри йўл олди.

Шунингдек, “Буде-Глимт”, “Андерлехт”, “Стяуа”, “Аякс”, “Реал Сосьедад”, “Галатасарой”, “Рома”, “Виктория Плзен”, “Ференцварош”, “Порту”, “АЗ Алкмар” , “Мидтюлланд”, “Юнион Сент-Жиллуа”, “ПАОК”, “Твенте” ва “Фенербаҳче” клублари 1/8 финал босқичига ўтиш баҳсларида иштирок этиш имкониятига эга бўлди. 24-ўриндан пастдаги жамоалар учун турнир якунланди.

Элдор Шомуродов Европа лигаси доирасидаги учрашувда гол урди

Бугун, 31 январь куни мазкур мусобақанинг 1/8 финалига ўтиш баҳслари учун қуръа ташланади. Ушбу плей-офф босқичи 13-20 февраль кунлари ўтказилади.

Киритилди: 10:19 31.01.2025. Ўқилди: 1128 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!